Жиззах вилоятида 31 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 03:25 да Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди. Эпицентр — Бахмал тумани. Зилзила координаталари: 39,77 градус шимолий кенглик; 67,97 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 197 километр жануби-ғарбда.
Бундан олдин 5 май куни соат 13:16 да Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. Ундан олдинги ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилган эди.
Изоҳ (0)