Грециянинг “Олимпиакос” ва Италиянинг “Фиорентина” клублари ўзаро баҳс олиб борган Конференция Лигасининг финал учрашуви 29 май куни бўлиб ўтди. Учрашув ОПAP Арена стадионида (Афина, Греция) бўлиб ўтди.
Учрашувни португалиялик Артур Соарес Диас бош ҳакам сифатида бошқариб борди. Учрашув “Олимпиакос”нинг 0:0 (қўшимча вақт 1:0) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб, Греция жамоаси 2023—2024 йилги мавсумда Конференция Лигаси ғолибига айланди.
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг қўшимча бўлимларида “Олимпиакос” олдинга чиқиб олди: 116-дақиқада Сантяго Эссенинг узатмасидан сўнг ҳужумчи Айюб Эл-Кааби боши билан гол урди. Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади.
Конференциялар Лигасининг ярим финалида “Олимпиакос” Бирмингемнинг “Астон Вилла” жамоасини мағлуб этган бўлса, “Фиорентина” Бельгиянинг “Брюгге” клубидан кучлироқ бўлиб чиққан эди.
Изоҳ (0)