Жиззахнинг Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 газ баллони портлади.
![](/static/2024/05/28/photo_2024-05-28_15-30-39-PMchLCxf.jpg)
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида содир бўлган.
Ҳозирда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушбу транспорт воситасида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар сонига ва шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ бўйича тегишли тартибда суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ (0)