Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида қуролланган шахслар тадбиркорнинг ўғлини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.
Манбаларга кўра, тадбиркорнинг исми Ҳожи Ҳамидулла бўлиб, унинг ўғли 26 май куни Мозори Шарифнинг иккинчи ва қўриқланадиган ҳудуди Карте Шафахона ҳудудидан ўғирлаб кетилган. Хавфсизлик камераси томонидан ёзиб олинган видеода Калашников автомати билан қуролланган эркаклар болани оқ автомобилга ўтказаётгани акс этган.
Ҳодиса сабаби маълум қилинмаган, боланинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. “Толибон” расмийлари ҳозирча бу борада ҳеч нарса демаган.
Изоҳ (0)