ҲАМАС тинч аҳоли ўлдирилганига жавобан Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига “кўп сонли ракеталар” учирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Таъкидланишича, Тель-Авив, Герзлия, Петаҳ Тиква, Рамат-ха-Шарон, Кфар-Шмарягу ва бир қанча кичик шаҳарларда сиреналар янграган.
“Ал-Қассам бригадалари сионистларнинг тинч аҳолини қирғин қилишига жавобан Тель-Авивга кўп сонли ракеталар учирди”, — дейилади ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти баёнотида.
Исроил армияси маълумотларига кўра, жами саккизта ракета учирилган, уларнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинган.
“Маген Давид Адом” тез ёрдам хизмати Герзлия шаҳрида икки аёл ҳужум оқибатида енгил жароҳатлангани ва шифохонага юборилгани маълум қилинган. Бу Исроилнинг марказий ҳудудлари 2024 йил 29 январдан бери биринчи марта ракеталар билан ўққа тутилиши экани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)