Стефано Пиоли “Милан” бош мураббийлигидан озод этилади.
Клуб 58 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни тўхтатаётганини маълум қилди. Пиоли 2019 йил октябридан буён “россонери”ни бошқариб келаётган эди.
Стефано ўзининг профессионаллиги ва инсонпарварлиги билан “Милан”ни кучайтира олди, Клуб мураббийга ўз миннатдорчилигини билдиради”, — дейилади миланликлар баёнотида.
Пиоли қўл остида “Милан” 2021/22 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган.
Жорий мавсумни эса 74 очко билан 2-ўрин билан якунлайдиган бўлди.
Изоҳ (0)