Чехия президенти Петр Павел мотоциклда аварияга учради ва касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, 62 ёшли президентнинг жароҳатлари “жиддий эмас”. Павел тиббиёт муассасасида неча кун бўлиши номаълум. Ҳодиса 23 май куни ёпиқ пойгадаги трассада содир бўлган. Бунга нима сабаб бўлгани аниқланмаган, аммо полиция тергов ўтказиш ниятида эмас. Оммавий ахборот воситалари Чехия президенти одатда BMW Р1200ГС русумли немис мотоциклида юришини ёзмоқда.
“Унинг жароҳатлари жиддий эмас, лекин бу Прага ҳарбий университети госпиталида қисқа муддат кузатув остида қолишни талаб этади”, — деган Чехия президенти идораси.
30 май куни Чехия президенти Прагада НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши керак эди. Унинг хорижга сафари амалга ошиши ҳали аниқ эмас.
Изоҳ (0)