Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон туманида автомобиль йўлини тўсиб қўйиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит берган тўй кортежи иштирокчилари юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда 11 май куни Ғиждувон туманида тўй кортежини ташкил қилган бир гуруҳ ёшлар автомобиль йўлини тўсиб қўйгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган ва қоидабузар ҳайдовчиларга чора кўрилган.
Қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ушбу тўй кортежида иштирок этган барча транспорт воситалари топилган ва улар жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бундан олдин Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentra’дан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)