Озод Охунов “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Энергетика вазирлигининг Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2023 йилнинг июль ойида Баҳодир Жўраев “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган эди. Жўраев бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Маълумот учун, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти электр энергияси ишлаб чиқариш вазифасини амалга ошириб, мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисининг эҳтиёжларининг қондирилишини таъминлаш мақсадида белгиланган миқдорда электр энергияси ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришини таъминлайди. Жамият таркибига 4 та иссиқлик электр станциялари, 3 та иссиқлик электр марказлари, 3 та соҳа корхоналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ киради.
Изоҳ (0)