“Байер” футболчиси Флориан Вирц Бундеслиганинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Ярим ҳимоячи мухлислар овозига кўра энг яхшиси бўлди. Шунингдек, Вирц рамзий терма жамоадан ҳам ўрин олди.
21 ёшли футболчи лига доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. 2023/24 йилги мавсум давомида 3 марта (октябрь, декабрь ва февраль) ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, “Байер” 2023/24 йилги мавсум Бундеслигада умуман мағлубиятга учрамасдан, 90 очко билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Изоҳ (0)