Афғонистонда йўловчи автобуси деворга урилиши оқибатида 5 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар берди.
![](/static/2024/05/20/tol-8cOlONFv.jpg)
Ҳалокат мамлакатнинг Бағлон вилояти ҳудудида юз берган. Ўртача тезликда кетаётган автобус йўл бўйида жойлашган фуқаро хонадони деворига бориб урилган.
Расмийлар ҳодиса оқибатида 5 нафар фуқаро ҳалок бўлганини билдирган. Жароҳатланган 13 нафар фуқаро яқин ҳудуддаги касалхонага олиб кетилган.
Бағлондаги манбалар ҳодиса 20 май куни маҳаллий вақт билан 02:00 да юз берганини хабар қилган. Ҳолат бевосита содир бўлган Пули-Хумри шаҳри яқинидаги “Транспорт порти” ҳудудига ёрдам гуруҳлари жўнатилган.
Полиция автоҳалокат сабаблари аниқланаётганини билдирган. Касалхонага жойлаштирилган фуқаролар саломатлиги ижобий ҳолатда экани маълум қилинган.
Изоҳ (0)