UFC жангчиси Жон Жонс 2024 йил ноябрь ойида октагонга қайтишини маълум қилди.
Жонс сўнгги бор 2023 йил 5 март куни UFC 285 турнири доирасида бўлиб ўтган жангда Жон Жонс оғир вазн тоифасида вакант камар учун Сирил Ганга (11-2) қарши жанг қилганди. Ярим оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони биринчи раунддаёқ Ганни бўғиш усули билан таслим этиб, оғир дивизион титулига эга чиққанди.
Жоннинг кейинги жанги 10 ноябрда UFC 309 доирасида Стипе Миочичга қарши бўлиб ўтиши мумкин. Бу борада музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинди.
“10 ноябрь. Медисон-сквер-гарден”, — деб ёзган Жон Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Шундан сўнг дарҳол бу ёзувни ўчириб ташлаган.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс 2023 йилнинг ноябрида Миочичга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ Жоннинг жароҳати туфайли жанг бекор бўлганди.
Изоҳ (0)