Сербия президенти Александр Вучич хавфсизлигига таҳдид туфайли Сомбор шаҳрида яшовчи эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Сербия ички ишлар вазири Ивица Дачичга таяниб, Blic хабар берди.
Қўлга олинган шахснинг исми Драган Миятович, у 48 соатга ҳибсга олинган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари, хусусан, президентга қандай таҳдид бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Вучич бир неча бор ўзига ва оила аъзоларига ижтимоий тармоқларда мунтазам таҳдид ва тажовуз қилишлари ҳақида гапирганди. Сербия полицияси президентга бир неча бор таҳдид қилганларни ҳибсга олган.
Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд қилинди. Ҳукумат раҳбарига 71 ёшли мухолифатдаги ёзувчи Юрай Синтула бир неча бор ўқ узган. Шундан сўнг Фицо кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғидаги жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилиб, операция қилинган. Ҳозирда бош вазирнинг саломатлигига ҳеч қандай хавф йўқ. Юрай Синтула сиёсий сабабларга кўра суиқасд уюштирганини таъкидлаган. У Вазирлар Маҳкамасининг ОАВ эркинлигини чеклашга қаратилган ҳаракатларидан норозилик билдирган.
Изоҳ (0)