Солиқ қўмитасига 2024 йил январь—апрель ойларида 18 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
--FwpqMPW.jpg)
Келиб тушган мурожаатлар бўйича етакчи ҳудудлар Тошкент шаҳри ( 5 947 та), Қашқадарё (1 615 та) ва Самарқанд вилоятлари (1 548 та) бўлган.
Мурожаатларда келтирилган масала турлари:
- солиқларга оид тушунтириш бериш — 9 361 та;
- солиқлардан озод қилиш ва имтиёзлар бериш — 443 та;
- тизим ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари — 90 та;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги қонунбузарликлар — 8 та;
- бошқа масалалар — 8 776 та.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 16 мингдан ортиғи ҳал этилган. 102 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 86 таси ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 22 таси аноним бўлгани учун кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ мурожаат муддатида кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)