Самарқанднинг Паст Дарғом туманида Damas мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Кузатув камерасидан олинган видеодан ҳолат 31 март куни содир бўлганини кўриш мумкин. Ушбу ЙТҲ сабаб қиз бир умрга ногирон бўлиб қолгани, бир оёғи кесиб ташлангани айтилмоқда.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 14 май куни эълон қилган хабарида келтирилишича, 2013- йилда туғилган қиз айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида стационар тартибда даволанмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)