• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия мудофаа вазири Шойгу нима учун лавозимдан олинди? Нега иқтисодчи унинг ўрнини эгалламоқда? — асосий саволларга жавоблар

    12 май куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгуни лавозимидан озод этди. Унинг ўрнини Федерация Кенгаши тасдиқлови билан Андрей Белоусов — иқтисодий масалалар бўйича собиқ бош вазир ўринбосари эгаллаши кутилмоқда. Нега айнан у ва бу нимани англатади?

    Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу
    Фото: “РИА Новости”

    Путин нима учун Шойгуни ишдан олди?

    Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан кейин мудофаа вазирининг истеъфоси ҳақида миш-мишлар урчиши кўпайди. Айниқса, бу мавзу 2023 йилнинг биринчи ярмида — Сергей Шойгунинг “Вагнер” ЧВК асосчиси Евгений Пригожин билан очиқ можароси фонида фаол муҳокама қилинди. Ушбу баҳс ўз-ўзидан ҳал бўлди — ёлланма жангчилар етакчиси уюштирган исён омадсиз кечди, икки ой ўтиб эса кутилмаган авиаҳалокат қурбонига айланди.

    Пригожин ва Путин
    Фото: AP Photo

    Путиннинг навбатдаги инаугурацияси ўтказилган сана — 2024 йил 7 майдан олдин Шойгунинг истеъфоси ҳақида яна гап-сўзлар “Россия элитаси” ва сиёсатшунослари орасида кўпайди. Айрим экспертларнинг баҳолашича, Шойгунинг кетишига унинг ўринбосари, коррупцияда айбланган Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши сабаб бўлган. Аммо “Meduza” нашрининг Кремлга яқин манбалари у вақтда мудофаа вазирининг истеъфоси ҳақида ишончли манба бўлмаганини таъкидлаган.

    Россия президенти администрацияси ва мамлакат ҳукуматига яқин манбаларга кўра, Шойгунинг истеъфосига Россия армиясига қурол-яроғ етказиб берадиган асосий компания — “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов билан можароси туртки бўлган. Уларнинг айтишича, охирги ойларда вазир қуролланишда узилишлар бўлаётгани, шунингдек, қурол-яроғларнинг замонавий намуналари фронтга умуман етиб келмаётгани тўғрисида Путинга мунтазам шикоят қила бошлаган. “Гапнинг маъноси бундай эди: агар мудофаа саноати панд бермаганда, анча олдинга силжиган бўлардик”.

    “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов
    Фото: “ТАСС”

    Май бошида улар ўртасидаги можаро барчага ошкор бўлди. Аввалига Шойгу очиқ-ойдин мудофаа саноатини фронтга кўпроқ техника етказиб беришга чақирди. Чемезов эса унга жавобан “Ростех” Мудофаа вазирлигига талаб этилаётган барча нарсани ўз вақтида етказаётганини маълум қилди.

    Вазиятдан хабардор инсонларнинг қайд этишича, Шойгунинг “туҳматчилиги” Чемезовга ёқмаган: “У президент билан тўғридан тўғри алоқадаги яқин инсон. Таъсир доирага эга”. Президент администрациясига яқин манбанинг таъкидлашича, афтидан Чемезов анчадан буён Шойгунинг истеъфосини талаб қилиб келаётган “Росгвардия” раҳбари Виктор Золотов билан бирлашган. У эса ўз навбатида Тула вилояти губернатори Алексей Дюминни вазир лавозимига илгари суриб келади (2010 йиллар ўрталарида Дюмин мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган).

    Бир кишини уришиб, ишдан олишни сўрашса — бу бир гап. Икки киши бўлса — бошқа масала. Нозик жойига зарба беришди — коррупция. Натижада Тимур Иванов ҳибсга олинди ва кейинроқ Шойгунинг истеъфоси, — дейди манба.

    Армия раҳбарияти орасидан бўлган суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида армия ичида Шойгуга нисбатан норозилик юзага келган: “У стратег ҳам, ҳарбий раҳбар ҳам эмас. У ёрлиқларни чиройли тайёрлайдиган хўжалик юритувчи”.

    “Ягона Россия”даги манба эса ўз навбатида Шойгу анча олдин Мудофаа вазирлигидан кетиш режаларини “ишлаб чиққанини” айтган. Унинг маълумотларига кўра, кейинги лавозимлар орасида Шойгу президентнинг Сибир федерал округидаги вакили бўлишни хоҳлаган ва у ерда кенг кўламли инфратузилмавий лойиҳалар билан шуғулланишни ният қилган (масалан, олдинроқ Шойгу Сибирда бир нечта янги шаҳарлар қуриш ғоясини илгари сурганди).

    Аммо бунинг ўрнига собиқ вазир Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимига ўтказилди — бу Россиянинг вертикал ҳокимият тизимида фахрли ва залворли жой. Ўтган 15 йил давомида мазкур лавозимда ФХХнинг собиқ директори, Владимир Путиннинг эски қадрдони Николай Патрушев эгаллаб келди. Тайинловлардан кейин Патрушев президент ёрдамчисига айланди.

    Кремлга яқин суҳбатдошнинг таъкидлашича, Шойгунинг янги лавозими собиқ мудофаа вазири учун “хавфсизлик кафолати” бўлиб хизмат қиладиган “яхши жой”. Шу билан бирга Шойгу жамоасидаги одамларнинг истиқболи Тимур Иванов иши фонида номаълумлигича қолмоқда: “Бериладиган лавозим ҳам, хавфсизлик кафолати ҳам йўқ”.

    Нима учун иқтисодчи Белоусов мудофаа вазири бўлди?

    Шойгунинг ўрнига ҳарбий идорага собиқ бош вазир ўринбосари ва Путиннинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Андрей Белоусов эгалламоқда. Россия ҳукуматига яқин инсонларга кўра, бу “шахсан президентнинг қарори”.

    Андрей Белоусов
    Фото: “РИА Новости”

    “Иванов ишидан кейин молиявий оқимларга тушунадиган ва назорат қила оладиган, вазирликни эгаллаб олиши мумкин бўлган жамоаси йўқ инсоннинг тайинланиши — ҳа, мантиққа тўғри келади. Ташаббус президентга тегишлигими? Аниқ эмас”, — дейди нашр суҳбатдоши.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Белоусовнинг лавозимга тайинланишига тушунтириш берди. Биринчидан, “куч блоки иқтисодиётини мамлакат иқтисодиётига мослаштириш зарурати”. У мазкур йўналишдаги харажатлар ортишига алоҳида урғу берди: “Биз босқичма-босқич иқтисодда куч блокининг харажатлар улуши ЯИМнинг 7,4 фоизини ташкил этган 1980 йиллардаги геосиёсий вазиятга яқинлашяпмиз”.

    Умуман олганда Россиянинг ҳарбий харажатлари мазкур чегарадан аллақачон ўтиб бўлган. 2024 йил бюджетида “миллий мудофаа” ва “миллий хавфсизлик” учун жами 13 триллион рубль — федерал бюджетнинг қарийб 40 фоизи ва ЯИМнинг 7,6 фоизи ажратилган. Ўз навбатида Песков совет ҳарбийларининг харажатини камайтириб кўрсатди. МРБга кўра, 1980 йилларда совет ҳарбий-саноат комплекси 15 дан 18 фоизгача чиқиб кетган.

    Белоусовнинг Мудофаа вазирлиги раҳбари этиб тайинланишига яна бир сабаб — ҳарбий соҳага инновацион янгиликлар етишмайди, Белоусовнинг эса бу борада тажрибаси етарли. Хусусан, Песковнинг баҳолашича, Белоусов “Иқтисодий ривожланиш вазирлигини муваффақиятли бошқарган”.

    Айнан қандай муваффақиятлар кутилаётганига Песков аниқлик киритмади. Бундан ташқари, Белоусов Иқтисодий ривожланиш вазирлигини кўп бошқармаган — 2012 йилнинг майидан 2013 йилнинг июнига қадар.

    У ростдан ҳам жорий этишга улгурган сезиларли янгиликлардан бири — ўрта бизнес вакиллари билан биргаликда ишлаб чиқилган инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича йўл хариталаридир. Буларнинг барчаси билан 2011 йилда Белоусов ташаббуси билан ташкил этилган “Стратегик ташаббуслар агентлиги” (СТА) шуғулланган. У вақтда янги мудофаа вазири ҳукумат аппаратида ишлар, янги лойиҳа учун жамоа тўплар эди, Иқтисодий ривожланиш вазирлигига ўтиб эса СТАни бюрократик ишларда қўллай бошлади.

    Агентлик Россияда бизнес юритишга енгиллик берадиган ислоҳотлар таҳлилини тайёрлар эди — масалан, лицензия ҳамда рухсат талаб этиладиган текширувлар ва муддатлар сонини камайтириш. СТАнинг россиялик амалдорлар билан ҳамкорликда амалга оширган энг катта иши натижасида Россия 2012 йилдан 2019 йил охирига қадар Жаҳон банкининг Доинг Business рейтингида 120-ўриндан 28-поғонага кўтарилгани бўлди.

    Умуман олганда ўша йили Россияда бизнесмен Майкл Калви — Россия иқтисодиётига узоқ йиллардан бери инвестиция киритиб келадиган Баринг Восток фонди асосчисига жиноят иши очилди. Калви бундай таъқибни Белоусов билан боғлаган — ўз навбатида у жиноий ишга алоқадорлигини рад этган. Калви ўзининг ҳибсга олинишини “Восточний” банки атрофидаги можаро сабаб бўлганини айтганди. Баринг Восток фонди ушбу банкка инвестиция киритган, унинг асосий акциядори эса СТАнинг топ-менежерларидан бири Артём Аветисян эди.

    Белоусов ҳақида нимани билиш керак ва ундан нима кутмоқ лозим?

    “Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарияти — Шойгу ва Иванов — шу қадар коррупция ботқоғига ботиб кетгандики, ҳукумат пуллар бошқа мақсадларга йўналтирилмайдиган қаттиққўл давлат амалдорини тайинлашга қарор қилди”, — дейди Россия Forbesънинг дастлабки юзталик рўйхатидан ўрин олган бизнесмен.

    Андрей Белоусовнинг танишлари ростдан ҳам амалдорни коррупцияга мойиллиги йўқ инсон сифатида таърифлайди: “У овоза бўлган антикоррупцион терговларга аралашмаган ва биографиясида доғлар, Ниццада кўчмас мулки, яхта ва ҳисоблари йўқ инсон”.

    Шунга қарамай, Белоусовнинг давлат шартномалари ортидан пул ишлаб келаётган 29 ёшли Павел исмли ўғли бор. 2015 йилда Павел Белоусов ва унинг рафиқаси Евгения Cлаире&Cларте МЧЖни рўйхатдан ўтказган. Компания сайтида келтирилишича, улар асосан “муҳандислик консалтинги” ва “рақамлаштириш” хизматларини кўрсатади, мижозлари орасида Россия саноат ва савдо вазирлиги, “Ростех” ва “Росатом” давлат корпорациялари бор.

    Путин ва Белоусов
    Фото: “РИА Новости”

    Cлаире&Cларте бизнеси 2023 йилгача у қадар катта кўринмасди: “Spark-Интерфакс” маълумотларига кўра, компаниянинг максимал даромади 50 миллион рублни ташкил этган, 2022 йилга келиб, даромад 23 миллионга қадар камайган. Аммо ўтган йили компания кўраётган даромад кутилмаганда 20 баробарга ошиб кетди. Очиқ манбаларда Cлаире&Cлартеънинг йирик шартномалари ҳақида маълумот йўқ.

    Андрей Белоусовни таниганлар уни уруш бошланганидан кейинги Россияда “мобилизацион иқтисодиёт”нинг эҳтимолий қурувчиларидан бири деб аташади. Унинг сиёсий қарашлари ҳам Путинга мос келиши айтилади. 65 ёшли Белоусов — “туғма” давлат иқтисодчиси. Отаси Рем Белоусов Косигин ислоҳотларини ишлаб чиқишда иштирок этган, Марказқўмнинг Ижтимоий фанлар академияси ижтимоий-иқтисодий жараёнларини бошқариш кафедрасига раҳбарлик қилган, СССР тарқалгач, Халқ хўжалиги академияси ҳузуридаги институтлардан бирида менежмент кафедрасига асос солган ва Москва бизнес мактабининг фахрий профессори.

    Отам ўз ватанига садоқат борасида ҳақиқий ватанпарвар эди: у инсоннинг барча ҳаракатлари янада кучлироқ бўлишига қаратилиши лозим дерди, — дея эслайди Андрей Белоусовнинг укаси Дмитрий.

    Андрей ва Дмитрий Белоусовлар отаси ортидан иқтисодчи бўлди ҳамда узоқ йиллар биргаликда карьера қурди: иккиси ҳам Москва давлат университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлади, Қишлоқ хўжалигини прогнозлаштириш институтида ишлади.

    Белоусовларни яхши танийдиган россиялик миллиардерлардан тайинловни қуйидагича таърифлайди: “Демак, уруш узоқ давом этади: биринчидан, у ҳам худди Путин турган позицияда, иккинчидан, ҳарбий иқтисодиётни янада самарали қилиш йўлини билади”.

    14.05.2024, 20:25   Изоҳ (0)   11360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Мишустинни бош вазир лавозимида қолдиришга қарор қилди

    10.05.2024, 11:33

    Россия Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ушланди

    14.05.2024, 10:35

    АҚШ давлат департаменти Путин Шойгуни ишдан олганига муносабат билдирди

    14.05.2024, 15:15

    Владимир Путин 16—17 май кунлари стратегик ҳамкорлик борасида учрашув ўтказиш учун Хитойга боради — Кремль матбуот хизмати

    14.05.2024, 20:05

    Россия янги ҳужумлар бошлаши ортидан Харьковдан минглаб фуқаролар эвакуация қилинди

    14.05.2024, 19:50

    Песков: “Россия Грузиядаги воқеаларга аралашиш ниятида эмас”

    14.05.2024, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.