“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер Лигаси клубларининг сўнгги йиллардаги сарф-харажатлари ҳақида гапирди.
“Премьер Лига зерикарлими? Илгари ҳаммасини пул ҳал қиларди... Агар ҳозир ҳам шундай бўлганида, “Юнайтед” барча унвонларни қўлга киритиши керак. Иккинчи ўринда “Челси”, учинчи ўринда “Арсенал”. Охирги беш-олти йил ичида улар “Манчестер Сити”дан кўра кўпроқ пул сарфлади”, — дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) саҳифасида.
Айни дамда АПЛ турнир жадвалида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси етакчилик қилмоқда. Ўтказилган 37 ўйиндан сўнг “канонирлар” ҳисобида 86 очко бор. “Манчестер Сити” 36 ўйиндан кейин 85 очко тўплаб иккинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” сўнгги уч мавсумда Англия чемпиони бўлган.
Изоҳ (0)