Анқара Халқаро судга Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвосига қўшилиш сўровини топширди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқарада ташриф билан бўлиб турган Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
“Исроилнинг келгусида бундай таъқибларга йўл қўймаслиги учун қандай дипломатик чоралар кўриш кераклигини аниқлаш учун халқаро ҳуқуқ доирасида иш бошладик. Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўз тайёрлигини билдиргач, кейинги қадамларни қўймаганини кўрдик. Биз Жанубий Африка ташаббуси билан ўтказилган халқаро суд жараёнини диққат билан кузатиб бордик. Қулай вақт юзага келиши билан биз ҳам ЖАРнинг даъвосига қўшилдик. Биздан кейин бошқа давлатлар ҳам шундай қилишини кутиб қоламиз”, — деди Хоқон Фидан.
Фиданнинг сўзларига кўра, Туркия ортидан Ливия ва Миср ҳам Халқаро суддаги жараёнларда иштирок этиш ниятларини эълон қилган.
“Халқаро ҳамжамият Нетаньяху ҳукуматига босимни кучайтириши керак. Нетаньяху бутун дунё хавфсизлиги учун муаммога айланди”, — дея қўшимча қилди Туркия ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)