Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ядровий қуролга сармоя киритиб, ўзининг элита олимлари учун алоҳида шаҳар қуришга қарор қилди, дея Bild хабар берди.
Хабарга кўра, Ким Чен Ин ядровий дастурга юзлаб миллион доллар сарфлаш орқали ўзининг ҳарбий раҳбариятини тайёрламоқда. У олимлар ва ҳарбийлар учун ўз шаҳрини қуришга қарор қилган.
Махфий ядро шаҳарчасининг ҳақиқий фотосуратлари йўқ. Мажмуа пойтахт Пхеньян шимолида Чонгрен-сан тоғида жойлашган.
Шимолий Кореянинг янги элитаси учун уйлардан ташқари спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари ва маданият заллари қурилмоқда. Бироқ, ОАВда таъкидланганидек, атом шаҳарчаси кўпроқ “олтин қамоқхона”га ўхшайди.
Унинг аҳолиси ҳудудни фақат ҳукумат рухсати билан тарк этиши мумкин. Журналистларнинг фикрича, бундай қаттиқ чекловлар ходимларнинг хиёнатидан қўрқиб, жорий қилинган.
Изоҳ (0)