Исроил ҳарбийлари Ғазо шимолидаги Жебали шаҳрида ҲАМАСга қарши операция бошлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Исроил армияси аввалроқ бу ҳудудда ҲАМАС жангчилари борлиги ҳақида разведка маълумотларини олганини айтганди.
Қуруқликдаги операция бошланишидан олдин қирувчи самолётлар ҲАМАС нишонлари деб ҳисоблаган ўнлаб объектларга зарба берган. Бир неча жангари ўлдирилгани хабар қилинган.
Айни пайтда БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирмоқда.
Бу уруш натижасида юзага келган вайронагарчилик ва жароҳатлардан қайтиш учун узоқ йўлдир. Ғазо аҳолиси оёққа туриш ва ҳаётларини қайта тиклаш учун турли мамлакатлар билан янада яқинроқ ҳамкорликка муҳтож бўлади, — дейди Гутерриш.
Исроил армияси Рафаҳ шаҳрида ҳам жанглар давом этаётганини таъкидлаган. Ҳарбийлар бир нечта туннел шахталари ҳамда Исроилга ҳужум қилишга тайёрланаётган ракета мосламаларини топиб, йўқ қилган. Миср билан чегарада жойлашган Рафаҳдан 300 мингга яқин фаластинлик қочган.
Изоҳ (0)