НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинага ҳарбий хизматчиларни юбориш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда La Republicа хабар берди.
НАТОнинг Украинага қўшин киритиш нияти йўқ. Ўтган ҳафта Украина расмийлари билан учрашганимда улар бу ҳақда сўрамаган, — деди НАТО бош котиби.
Аввалроқ НАТО давлатлари 9—11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган иттифоқ саммитида ўз қўшинларини Украинага юбориш ғоясини рад этиш ниятида экани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, НАТО ўзининг шарқий қанотини мустаҳкамлашда давом этмоқда ҳамда минтақадаги шахсий таркибни 300 минг ҳарбий хизматчига кўпайтириш ниятида.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага француз қошинларини юбориш шартини айтган эди.
Украинадан бу масала юзасидан сўров бўлганида, биз қонуний равишда қўшин юбориш тўғрисида ўйлашимиз мумкин эди, — дея Макрон украиналик расмийлар томонидан бу борада сўров бўлмаганига ишора қилган.
Кремль Украинада Ғарб ҳарбийлари пайдо бўлган тақдирда НАТО ва Россия ўртасида тўғридан тўғри можаро юзага келиши мумкинлигини айтган.
Изоҳ (0)