Леонарда да Винчининг машҳур асарларидан бири “Мона Лиза” Франциянинг Лувр музейида одатдаги жойидан кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда “News.ru” хабар берди.
Маълум бўлишича, музей раҳбарияти асарни музей меҳмонларининг норозилигига биноан ерости хонасига кўчиришни режалаштирмоқда.
“Мона Лиза”ни алоҳида хонага кўчириш оммавий норозиликларга барҳам бериши мумкин, — дейди Лувр директори Лоренс де Карс.
Сўровларга кўра, зиёратчилар “Мона Лиза”ни кўриш йўлида дуч келадиган қийинчиликлар туфайли норозилик билдирган.
Ўн олтинчи аср италян рассомлари кўргазмаси куратори Винсент Делевин меҳмонлар учун асар почта маркаси каби кичик кўриниши мумкинлигини, чунки у меҳмонлардан анча узоқда жойлашганини тасдиқлаган.
Луврга аввал ҳам “Мона Лиза”ни ва музейдаги бошқа санъат ёдгорликларини ёқиб юбориш ҳақидаги таҳдидлар келиб тушган.
Интернетда Луврда экофаоллар Леонарда да Винчининг асарига шўрва ағдаргани акс этган видео пайдо бўлган эди. “Фаоллар” бу фаолиятларини соғлом ва барқарор овқатланиш ҳуқуқини илгари суриш истаги билан изоҳлашган.
Изоҳ (0)