Францияда Париж Олимпиадасида теракт уюштирмоқчи бўлган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди.
БФМTV хабарига кўра, Париж аксилтеррор прокуратураси 23 апрель куни тергов бошлаган. Бунга қадар йигит ўзининг режаси ҳақида ижтимоий тармоқда маълум қилган.
16 ёшли ўсмир Франция фуқароси эканлиги аниқланган. Тинтув жараёнида турли қўлёзма материаллар, жумладан ИШИДга содиқлик қасамёди ҳам топилган.
Терговга яқин манбанинг хабар беришича, йигит полицияга ўзининг теракт режасини Олимпиадаси вақтида Ла-Дефансда (Париж чеккаси) амалга оширишни режа қилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Олимпиадага хавф туғдирадиган воқеалар бўлса, очилиш маросимини Сена дарёсидан бошқа жойга кўчиришга рухсат берганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)