Ўзбекистонда йил бошидан буён хорижга ишлашга кетганлар сони маълум қилинди.
![](/static/2024/04/23/mg-cMwzHKi8.jpg)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, 23 апрель куни 11 нафар тиббиёт ходими Германияга юборилди. Улар ушбу давлат клиникаларида фаолият олиб бориши ҳамда уларга дастлаб 2 600 евро ойлик иш ҳақи тўланиши белгиланган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1-чорагида жами 23 535 нафар фуқаро хорижда вақтинча ишлаш учун чет давлатларга борган. Шулардан 356 нафари Германия ҳиссасига тўғри келади. Бугун уларнинг сони яна 11 тага кўпайди.
Изоҳ (0)