Афғонистоннинг Ҳирот ва Таҳор вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги далаларига чигирткалар ҳужум қилди. Бу ҳақда Atlas Press хабар берди.
Ҳиротнинг Кешк Рабатсанги тумани аҳолисига кўра, 20 дан ортиқ қишлоққа чигирткалар бостириб кирган. Аҳоли далаларидан хавотирда эканликларини айтмоқда. “Толибон” чигирткалар ҳужумини тасдиқлаб, уларга қарши кампания бошлаганини маълум қилган.
Таҳор вилоятидаги деҳқонлар ва аҳоли миллионлаб чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилаётганини таъкидлаган.
Фермерлар “Толибон” ҳукумати чигирткалар барча экин майдонларига зарар етказишдан олдин уларга қарши чора кўришини истайди, — дейилади хабарда.
Қурғоқчиликдан азият чекаётган афғон фермерлари учун чигирткалар босқини қўшимча муаммони юзага келтирмоқда.
Изоҳ (0)