Европа Иттифоқи раҳбарияти Эроннинг дрон ва ракета дастурларига қарши санкцияларни кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгаши ушбу қарорни тасдиқлаган. Иттифоқ бош дипломати Хосеп Боррел маълумотни тасдиқлаган.
Боррелнинг сўзларига кўра, янги санкциялар нафақат Россияга, балки Эроннинг минтақадаги ишончли вакилларига ҳам учувчисиз самолётлар ва ракета етказиб берувчиларни қамраб олиш учун ушбу тизимнинг геополитик ҳудудини қамраб олади. Санкциялар ,асосан, дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, Европа Иттифоқидан экспорт қилиниши тақиқланган компонентлар рўйхатини ўз ичига олади.
Ушбу қарор имзоланишига Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб бўлгани маълум қилинган. Эрон томонидан Исроилга учирилган кўп сонли ракеталар ва уларнинг қисман муваффақияти Тель-Авивга иттифоқчи бўлган Ғарб давлатларида чуқур ташвиш уйғотган.
Ўтган ҳафта АҚШ ҳукумати Эроннинг дрон дастури билан боғлиқ ҳолда фаолият юритувчи 16 нафар шахс ва икки ташкилотга нисбатан янги санкциялар эълон қилган эди.
Изоҳ (0)