Ижтимоий тармоқларда Наманганнинг Чуст туманидаги сойга сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ расмий изоҳ берди.
Унга кўра, 2024 йил 19 апрель куни “Ўзгидромет” томонидан Наманган вилоятининг тоғ ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирилган эди.
Бугун, 22 апрель куни Наманган вилояти Чуст тумани “Ғовасой”, “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи (Номсизсой) ва Янгиқўрғон тумани (Подшоотасой) ҳамда Косонсой тумани (Хитойсой)га вилоятнинг тоғли ҳудудлари ҳамда қўшни Қирғизистонда ёғган ёмғирлар натижасида сойларга сел келган. Ҳозирча талафотлар йўқ.
“Ўзгидромет” 20—23 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)