Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 апрель куни соат 17:00 ларда Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида жойлашган тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган 40 ёшли М.Ф. бошқарувидаги Trailblazer русумли транспорт воситаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва йўлнинг торлигини инобатга олмагани сабабли ағдарилиб кетган.
Ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тошкент вилоятида Damas Lacetti уриб юборишидан ағдарилиб кетганди. Натижада иккала ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)