• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғлари қайта таъмирланади. Бунинг учун инвестор камида 20 миллион доллар сарфлайди

    Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғлари қайта таъмирланиб, аҳоли фойдаланиши учун замонавий кўринишга келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг қарори ҳам мавжуд. Ҳар икки боғ реконструкциясига камида 20 миллион доллар киритаётган инвесторларнинг ОАВ вакиллари билан учрашувида билдирилишича, айни пайтда ташландиқ ҳолатдаги боғлар 2026—2027 йилларга бориб Ғафур Ғулом боғи каби аҳолининг энг севимли масканларидан бирига айланади. 

    Абдулла Қодирий боғининг ички кўриниши.
    Фото: “Дарё”
    Абдулла Қодирий боғининг ички кўриниши.
    Фото: “Дарё”
    Абдулла Қодирий боғининг ички кўриниши.
    Фото: “Дарё”
    Мақсадимиз — ҳар икки боғни ҳам боғ сифатида сақлаб қолиш. Яшиллигини асрашдан иборат. Биз шу ишга киришмасак, ташландиқ, эгасиз бўлиб ётган боғда кўп ўтмай кўп қаватли уйлар кўтарилиши ҳам ҳеч гап эмас, — дейди лойиҳа ташаббускорларидан бири, БМП Смарт Деcисион Management директори ўринбосари Зафар Мирзаулуков. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Зафар Мирзаулуков. 
    Фото: “Дарё”

    Таъкидланишича, Тошкент шаҳри ҳокимининг 2024 йил март ойидаги қарорига кўра, ҳар икки боғ БМП Смарт Деcисион Management Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонасига 49 йил муддатга, ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан ижарага берилган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    2023 йил май ойида барча дарахтлари ва яшил майдонлари сақлаб қолинган Ғафур Ғулом боғига таъмирланишидан аввал 30 минг нафар фуқаро борган бўлса, таъмирланиб, замонавий кўринишга келганидан сўнг боғга келувчилар 60 минг нафарга етди. Биз айнан Ғафур Ғулом боғи намунасида ҳар икки боғни ҳам шундай масканга айлантирмоқчимиз, — дейди тадбиркор.

    Билдирилишича, Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғларининг Ғафур Ғулом паркидан асосий фарқи унинг тинч ва сокин маскан бўлиши ҳисобланади. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Ғафур Ғулом боғига 12 миллион доллар сармоя сарфлаб, 43 та янги аттракцион ўрнатгандик. Айни кунда боғда 300 дан ортиқ иш ўрни мавжуд. Ойига давлатга 11 миллиард сўм солиқ тўлаймиз. Боғдаги дарахтларни сақлаб туриш учун ҳар ой 680 миллион сўм харажат қилинади. Аммо бу икки боғимиз Ғафур Ғуломдан фарқли равишда, бу ерда аттракционлар кам бўлади. Боғ шовқин-сурондан ҳоли, тинч маскан қилиниши кўзда тутилган, — дейди Зафар Мирзаулуков. 
    Фурқат Маҳмудхўжаев журналистлар саволларига жавоб бермоқда.
    Фото: “Дарё”

    Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаевнинг журналистларга билдиришича, шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ ажратиб, ҳар икки боғни ҳам таъмирлаб, замонавий кўринишга келтиришга қодир эмас. Боиси шундоқ ҳам харажатлар кўп. Шу сабаб бу ишга инвесторлар жалб қилиниб, уларнинг ёрдамида боғни асраб қолиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш масқади кўзланган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Биз Эски шаҳар аҳолиси оилавий бўлиб келадиган замонавий шаҳар яратмоқчимиз. Шунингдек, уни “Чорсу” бозори билан битта сайёҳлик кластерига бирлаштирмоқчимиз. Ҳозирги кунда шаҳарда бир вақтнинг ўзида барча миллий таомларни замонавий форматда татиб кўриш имкони йўқ. Биз шуни амалга ошириб, боғнинг асосий нуқталаридан бирига айлантирмоқчимиз. Боғни ҳар икки ҳудудга ҳам суқилиб киришга уринаётган қурувчи тадбиркордан ҳимоя қилиб, боғда ҳеч қандай қурилиш ишлари амалга оширилмаслигига эришмоқчимиз. Биз буни Ғафур Ғулом парки мисолида исботладик, — дейди қўшма корхона директори Отабек Мирзажонов. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Пресс-тур давомида қўшимча қилинишича, Яккасарой туманидаги собиқ Бобур, айни кунда “Дўстлик” боғи деб аталаётган ҳудудда шоу ва концертлар учун амфитеатр қайта тикланади. Боғда, шунингдек, шахмат майдончаси, ёга ва воркаут зонаси, бир нечта болалар майдончалари пайдо бўлади. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Боғ ёнидаги Братислава кўчасининг Ўзбек тили ва адабиёти университетидан Конституция кўчасигача бўлган қисми ёпилиб, овқатланиш майдони бор пиёдалар ҳудуди ташкил этилади. Биз ҳар икки боғда ҳам бирорта дарахт кесилмаслигига, яшилликка путур етмаслигига ваъда берамиз. Буни нафақат ОАВ вакиллари, жамоатчлик ҳам кузатиб кўриб бориши учун етарли даражада очиқмиз. Барча саволларга жавоб беришга тайёрмиз, — дейди қўшма корхона директори Отабек Мирзажонов.
    19.04.2024, 17:41   Изоҳ (0)   3545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди

    19.04.2024, 17:30

    Тошкентда ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди 

    19.04.2024, 16:37

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди

    19.04.2024, 16:35

    Тошкент вилоятида давлат хизматчилари халқаро IT сертификатига ўқитилади 

    19.04.2024, 16:25

    Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди 

    19.04.2024, 16:10

    Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишди

    19.04.2024, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.