Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйинида “Реал” “Манчестер Сити”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиолани ушбу мусобақадан учинчи марта чиқариб юборди.
Аввалроқ Анчелотти бошчилигидаги “қаймоқранглилар” 2022 йилги турнир ярим финалидан чиқариб юборганди. Шунингдек, Пеп “Бавария”да ишлаб юрган вақтлари бўлган 2014 йилда ҳам Карло бошчилигидаги “Реал” зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритган. Иккаласида ҳам “Реал Мадрид” чемпионга айланган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар Лигаси ярим финалида Мюнхеннинг “Бавария”си билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 30 апрелга тўғри келса, жавоб ўйини эса 8 май санасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)