Турк кино саноатининг ёрқин жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг турмуши ҳамжиҳатлик ва бахт намунасидир. Улар 2017 йилда турмуш қурган ва ҳозирда икки нафар фарзанди — Каран ва Керем исмли ўғиллари тарбияси билан машғул.
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_15-23-14-mUQV8AQK.jpg)
13 апрель куни машҳурлар оиласи тўнғич фарзандининг 5 ёшга тўлгани муносабати билан “Трансформерлар” фильмига монанд декорация ва байрам дастури ташкил қилди. Ажойиб аниматорлар эса виллага тўпланган меҳмон ва болаларга кўтаринки кайфият улашди.
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_14-52-57 (3)-LKGzA62w.jpg)
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_14-52-57-N--moaNW.jpg)
“Трансформерлар” кинокомикси услубида ишланган фото зонасида оиланинг барча аъзолари эсдалик учун суратга тушишди. Дарҳақиқат, таклиф этилган аниматорлар ҳам байрам дастурига мос бўлган роботлар кўринишида намоён бўлди.
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_14-52-58-X6eImDEV.jpg)
Туғилган кунда болалар турли ўйингоҳлар, совун пуфакчалари шоуси ҳамда бир неча қаватли тортдан баҳраманд бўлишди. Дастурхонга тортилган ширинликлар ҳам, улкан торт ҳам “Трансформерлар” киноси асосида махсус тайёрланган эди.
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_14-52-57 (2)-jARqveQf.jpg)
Бурак ва Фаҳрие Instagramъдаги саҳифаларида байрамдан фото ва видеорепортажлар билан бўлишди. Ўзчивит расмларга “Таваллуд айёминг билан, ўғлим! — дея изоҳ қолдирди. Обуначилар севимли актёрини ушбу қувончли кун билан табриклаб, минглаб изоҳлар қолдирди.
![](/static/2024/04/17/photo_2024-04-17_14-52-56-NcXrdQxG.jpg)
Дарвоқе, январь ойида машҳурлар оиласи кенжа фарзандининг илк туғилган кунини ҳам катта байрам сифатида нишонлаган эди.
Изоҳ (0)