Санкт-Петербургда қўшнисининг ўлимига сабабчи бўлган Ўзбекистон фуқароси саккиз йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.Ў. қотиллик содир этганликда айбдор деб топилган. Ҳодиса 2023 йил 23 июль куни Пилотов кўчаси, 13-уйда жойлашган ётоқхона йўлагида юз берган. Томонлар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан ва ўзбекистонлик эркак қўшнисининг кўкрагига урган.
“Оқибатда қўшни мувозанатни йўқотиб, 4-қават ойнасидан тушиб кетган ва оғир тан жароҳати олиб, ўша куниёқ касалхонада вафот этган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқароси 8 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)