Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш талаби билан Лондон, Рим ва Берлинда минглаб намойишчилар 13 апрель куни қатор йирик митинглар ўтказди, дея Euronews хабар берди.
Лондонда ўн минглаб одамлар йиғилиб, парламент майдонига чиққан. Полиция жамоат тартибини бузганлик учун бир нечта шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.
https://x.com/HoyPalestina/status/1779164363170910431
Римда Италиянинг Фаластин жамияти аъзолари нафақат ўт очишни тўхтатишни, балки Фаластин учун узоқ муддатли сиёсий ечим топишга ҳам чақирган. Намойишда қатнашган университет талабалари ҳам Италия ТИВ томонидан илгари сурилган Рим ва Қуддус ўртасидаги академик ҳамкорлик бўйича янги таклифга норозилик билдирган.
Биз бу ерда нафақат зудлик билан ва доимий ўт очишни тўхтатишга чақириш, балки бу сафар асосий масала ҳал бўлишини ва шу тариқа ҳужум тугашини таъминлаш учун келдик. Чунки Ғазони бомбардимон қилиш тўхтатилса, бу Фаластин масаласи ҳал бўлганини билдирмайди, — дейди Римдаги фаластинлик талабалар ҳаракати раҳбари Майа Исса.
Берлинлик намойишчилар 12 апрель куни пойтахтда ўтказилиши керак бўлган “Фаластин конгресси”нинг бекор қилинишига қарши намойишга чиққан. Тадбирнинг ғояси “Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий операцияси” ни муҳокама қилиш бўлган. Германияда сиёсий фаолияти тақиқланган фаластинлик ёзувчининг онлайн баёноти тақиқлашнинг қонуний асоси бўлди.
Thousands are protesting at Alexanderplatz in Berlin, denouncing the German government's ban on the Palestinian Congress, which was supposed to discuss Israeli atrocities in Gaza. pic.twitter.com/wkZW9ev1Rs
— Quds News Network (@QudsNen) April 13, 2024
Изоҳ (0)