Франция ҳукумати 14 апрель куни Эронда бўлиб турган фуқароларига мурожаат қилиб, уларни мамлакатни вақтинчалик тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Манбага кўра, мазкур баёнот Франциянинг Теҳрондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган. Франция фуқароларини вазият кескинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
“Фуқаролардан саёҳатда жуда эҳтиёт бўлишлари ва ҳар қандай йиғилишлардан қочишлари сўралади”, — дейилади баёнотда.
Олдинроқ Исроил армияси Франция Эрон ҳужумининг олдини олишга ёрдам берган давлатлардан бири эканини маълум қилган эди. Бу баёнотдан сўнг Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Исроилга йўллаган жавоб зарбаларига нисбатан тутган позицияси учун Франция элчисини чақиртириб, огоҳлантириш берган.
Изоҳ (0)