Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 2021 йил ёзида “Женоа”дан Италия пойтахтига кўчиб ўтганидан сўнг “Рома”даги муваффақиятсизлиги ҳақида гапирди.
Ҳозирда “Рома”дан “Кальяри”га ижарага асосида ўтган Шомуродов La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида жамоага ўтиш қарори ва ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
“Пойтахт клубига ўтганим мен кутгандек бўлмади. Тўғри, ўзим ҳам яхшироқ ўйнашим, майдонда кўпроқ тер тўкишим керак эди. Рим ажойиб мухлислар базасига эга ажойиб шаҳар”. “Кальяри”да қоламанми? Билмайман, буни айтишга эрта. Мавсум тугагач бу ҳақда ўйлаб кўраман. Мен бу ерни жуда яхши кўраман ”, — дейди Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов.
Ҳужумчи ҳаракат қилаётган “Кальяри” клуби ўз очколарини 30 тага етказиб, 13-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)