“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг “Реал”га қарши биринчи ўйинидан (3:3) сўнг Мадрид жамоасининг кийим алмаштириш хонасига кирди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, норвегиялик ҳужумчи ярим ҳимоячи Лука Модричнинг футболкасини сўраш учун Лос Бланкосдаги кийиниш хонасига кирган. Қайд этилишича, хорватиялик билан суҳбат чоғида Ҳоланд Модрични афсона деб атаган.
Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити”да 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда норвегиялик форвард барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлади. Ушбу ўйин Англияда, Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)