“Барселона” президенти “ПСЖ” устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчиларни меҳмон қилди.
Каталонияликлар Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки ўйинида парижликлар устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
АС нашрининг хабарига кўра, Хоан Лапорта бу ғалабага жуда вазмин муносабат билдириб, ўйинчиларни ҳайратда қолдирган. Президент уларни алоҳида табриклаган, лекин аввалгидек кучли эмоцияларни кўрсатмаган.
Ўйин олдидан Лапорта жамоага нутқ сўзламаган, ҳеч қандай мукофот пули ваъда қилмаган. Финал ҳуштаги янграгач, у футболчиларни меҳмон қилиш мақсадида Париж ресторанларининг бирида уларга гамбургер буюртма қилган.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)