Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Қ.Г.” МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирексияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 миллиард сўмлик мулкни бузгани ва қурилиш материалларини сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Март охирларида департамент ходимлари томонидан Навоийда ижарага берилган 1 гектар ерни 5 минг долларга сотишга уринган шахс ушланган эди.
Изоҳ (0)