• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Россияни айнан Crocus’да теракт бўлишидан огоҳлантирган — WP

    АҚШ Россияни айнан Crocus City Hall’да теракт юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Бу ҳақда Америка ҳукумати доираларидаги аноним манбаларга таяниб, Тhе Washington Post хабар берди.

    Фото: Euromaidan press

    Манбаларга кўра, ИШИД томонидан кутилаётган теракт ҳақидаги огоҳлантириш 6 март куни Россияга тақдим этилган. Унда айнан Crocus’га ҳужум қилиниши кутилаётгани айтилган. Эртаси куни Американинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини ҳужум таҳдиди ҳақида огоҳлантириб, “концертлар” ҳужумнинг эҳтимолий нишони бўлишини таъкидлаган.

    2 апрель куни Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Америка разведкасидан “аниқ маълумотлар” олганини, аммо “маълумотлар жуда умумий бўлиб, бу даҳшатли жиноят содир этишда иштирок этганларни тўлиқ аниқлашга имкон бермагани”ни айтганди.

    Америка разведка идоралари яқинлашиб келаётган терактлар ҳақида олган маълумотларини ҳатто душман давлатлар билан ҳам баҳам кўради, масалан, улар Эронни январь ойида ИШИД Керманда ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида огоҳлантирган, — дейди аноним манба.

    3 январь куни Эрон жануби-шарқидаги Керман шаҳрида Қосим Сулаймоний вафотининг тўрт йиллиги хотирасига бағишланган мотам маросимлари чоғида теракт юз берганди. Оқибатда 95 киши ҳалок бўлган, 211 киши жароҳатланганди.

    АҚШ томонидан яқинлашиб келаётган ҳужумлар тафсилотлари камдан-кам хабар қилинади, чунки бу разведка маълумотларини йиғиш манбалари ва усулларини ошкор қилишга олиб келиши мумкин, дейди Washington Post манбалари ва экспертлари.

    Crocus’даги теракт

    Москва вилояти Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 143 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, суд улар айбига иқрор бўлганини маълум қилган.

    Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ўзгарган. Тожикистон президенти ҳужумни “шармандали ва даҳшатли воқеа” деб атаган ҳамда ота-оналарни фарзандлари тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратишга чақирган. 

    Ўз навбатида, Россия терговчилари теракт иштирокчиларининг оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга борган. Шундан кейин Ваҳдат шаҳрида яшовчи тўққиз нафар тожикистонлик Crocus’даги теракт ижрочилари билан алоқадорликда айбланиб, қўлга олинган. Ҳибсга олинганлар ИШИД билан алоқада бўлганликда ҳам гумон қилинмоқда.

    Доғистонда ҳам аксилтеррор операция ўтказилиб, тўрт нафар Тожикистон фуқароси ушланган. Улар терактнинг асосий иштирокчиларини қурол ва пул билан таъминлагани айтилмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳукуматини расман Crocus City Hall’даги терактда айблаган. Украина расман мазкур айбловларни рад этган. Ўз навбатида, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими “Вилояти Хуросон” ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини бир неча бор таъкидлаган.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    03.04.2024, 10:05   Изоҳ (0)   6758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик депутат Crocus’ни қўриқлаган компания ходимлари теракт содир бўлганда воқеа жойига етиб бормаганини айтди

    25.03.2024, 23:15

    "Биз теракт радикал исломчилар томонидан амалга оширилганини биламиз. Бизни буюртмачи кимлиги қизиқтирмоқда" — Путин

    25.03.2024, 23:55

    Crocus'даги теракт иши бўйича бир оиланинг уч аъзоси ҳибсга олинди (фото) 

    26.03.2024, 10:16

    Путин терактдан сўнг нега Crocus'га бормади? Песков жавоб берди

    29.03.2024, 09:07

    Тожикистонда Crocus’даги теракт иштирокчилари билан алоқадорликда айбланиб, 9 киши ушланди

    29.03.2024, 16:43

    Россия ТИВ ҳеч қандай далилларсиз Crocus’даги терактда Украинани айблади. Киев бунга жавоб қайтарди

    01.04.2024, 11:04

    Crocus City Hall’даги терактдан сўнг 69 нафар Қирғизистон фуқаросига Россияга кириш тақиқланди

    01.04.2024, 18:05

    Москвада Crocus теракти бўйича яна бир тожикистонлик ҳибсга олинди

    02.04.2024, 09:17

    Crocus’даги терактдан кейин ҳибсга олинган чеченистонлик полиция бўлимида вафот этди

    02.04.2024, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.