Татаристоннинг Елабуга ва Нижнекамск шаҳарларидаги корхоналарга 2 апрель куни дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда республика раҳбари Рустам Миннихоновнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида бир неча киши жабрланган, аммо жиддий вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган. “ТАСС” нашри икки киши жароҳат олганини ёзмоқда. База Telegram канали хабарига кўра, дрон ҳужуми оқибатида беш киши жабрланган. Хабарда учта дрон “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ҳудудига қулагани таъкидланади.
Дастлабки маълумотларга кўра, заводлардан бири ва ётоқхона шикастланган.
Портлашлар эрталаб соат олтиларда содир бўлган, — деб ёзмоқда Маш Telegram канали.
Shot Telegram каналига гувоҳларнинг айтишича, дрон ҳужуми Елаз-Нефтепродукт нефтни қайта ишлаш заводида содир этилган. Уларнинг сўзларига кўра, эрталаб соат еттида “Алабуга” махсус иқтисодий зонасидаги маҳаллий ётоқхона ҳудудига иккита дрон қулаган, кейин бир неча портлаш содир бўлган.
Янгиланган маълумотларга кўра, Татаристонда дрон ҳужуми натижасида етти киши жароҳат олган. Шифокорлар кўригидан ўтган уч киши аллақачон уйига жўнатилган. Қолганлар касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, ҳужумда иштирок этган барча дронлар НАТО мамлакатлари ускунлари билан жиҳозлангани маълум бўлди, — деб хабар берди “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси.
Изоҳ (0)