• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Конор Макгрегор, Френсис Нганну ва Ронда Роузи. Голливуд фильмларида рол ижро этган UFC жангчилари

    Жорий йилнинг 21 март куни Жейк Жиллинҳол ва UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор иштирокидаги “Йўл бўйидаги уй” фильми премьераси бўлиб ўтди. Ушбу фильм ирландиялик спортчи учун кинодаги дебют бўлди.

    Конор ўзини кинода синаб кўрган ягона UFC жангчиси эмас. Ундан олдин ҳам бу амалиётни кўпчилик спортчилар бошидан ўтказган. Қуйида Голливуд фильмларида иштирок этган UFC жангчиларини ёдга оламиз.

    Валентина Шевченко Ҳолли Беррининг режиссёрлик дебютида рол ўйнаган

    UFC собиқ чемпиони Шевченконинг кинодаги илк ва ҳозирча ягона бўлиб турган иштироки 2020 йилда бўлган. Валентина “Зарбалар” драмасида салбий қаҳрамон образини гавдалантирган. Фильм фаррош бўлиб ишлаётган ва MMA’га қайтишга ҳаракат қилаётган собиқ UFC жангчиси ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда бош ролни ижро этган Ҳолли Беррининг режиссёрлик дебюти бўлган. Берри MMA’нинг ашаддий мухлиси ва бир неча бор UFC жангларини томоша қилиш учун бориб турган. 

    “Беррининг режасига кўра, барчаси ҳаётий бўлиши керак эди. У жанг ҳақиқий бўлиши кераклигини айтди. Иложи борича ишончли кўрсатишга уриниш керак эди. Баъзида у “Валентина, сен мени қаттироқ уришинг керак”, дерди. Мен эса бундай қилишга қўрқардим. Аммо Ҳолли буни талаб қиларди”, — сьёмка жараёнидан хотираларини бўлишади Валентина. 

    Netflix платформаси фильм ҳуқуқини 20 миллион долларга сотиб олган. IMDb рейтингида фильм 6,1 балл олган. 

    Жорж Сен-Пьер “Қасоскорлар” фильмида Капитан Америка билан жанг қилган

    Сен-Пьернинг кинодаги дебюти 2009 йилда бўлган. Спортчи “Ҳеч қачон таслим бўлма” фильмида ўйнаган. Орадан 5 йил ўтиб, “Биринчи қасоскор 2” фильмида Жорж Батрок ролини ижро этган. Сен-Пьер экранда кўп кўринмаса-да, унинг Капитан Америка билан жанги томошабинлар ёдида қолган. 

    UFC’нинг 3 карра чемпиони 2021 йил “Лочин ва Қишки аскар” мини-сериалида Батрок образига қайтган. Бунга қадар эса Жорж машҳур “Кикбоксчи” ремейки ва Стивен Сигал иштирокидаги “Салазарнинг ўлими” фильмларида рол ижро этган.

    Френсис Нганну “Форсаж”да рол ижро этган

    Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони “Форсаж”нинг 9-қисмида эпизодик ролда иштирок этади. Фильм жаҳон прокатида 720 миллион доллар даромад кўради. 

    “Бу жуда катта тажриба бўлди. Бунга қадар кинода рол ўйнамаганман, шунинг учун мендан талаб қилинган нарсани чиқариб беришим қийинроқ кечган. 

    Лекин улар сабр қилишди. Кино — мен учун улкан тажриба майдони бўлди”, — деган эди Нганну.

    Майкл Биспинг Вин Дизель билан бир фильмда иштирок этган

    Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Биспинг 2014 йилда кинода дебют қилган. “Пластик” номли комедияда эпизодик рол ўйнаган. Орадан 3 йил ўтиб, “Уч икс: Дунё ҳукмронлиги” фильмида Вин Дизель билан биргаликда ўйнаган. Майкл 2019 йилда “Уч томонлама таҳдид”, 2021 йилда эса “Ҳеч қачон таслим бўлма” фимларида рол ижро этган. 

    2024 йилда Биспинг ижросидаги иккита фильм дунё юзини кўради, улардан бири “Қизил Соня” фентези фильми. Майкл унда асосий роллардан бирини ижро этган. Шунингдек, Биспинг бўш вақтларида UFC турнирларида шарҳловчи ва эксперт сифатида иштирок этмоқда.

    Ренди Кутюр “Чегарасизлар” фильмида Сталлоне ва Стэтхем билан бирга ўйнаган

    Бир неча карра UFC чемпиони спортчилик фаолияти давомидаёқ киноларда рол ижро этишни бошлаган. Дастлаб, Жет Ли иштирокидаги “Бешикдан то қабргача” фильмида эпизодик рол ўйнаган, ундан сўнг “Енгиб ўтиш” драмасида, “Катта Стен” комедияларида ҳам катта-кичик ролларни ўйнаган. 2008 йилда эса Кутюр “The Scorpion King: Books of souls” фильмида салбий қаҳрамон образини гавдалантирган. Спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг кинолойиҳаларда иштирокини мунтазам давом эттирди.

    “Чегарасизлар” фильмидаги роли эса Кутюрга муваффақият олиб келди. Ренди шу вақтга қадар 30 дан ошиқ фильмларда рол ўйнаган. 2023 йил эса у учун омадли келди: 3 та фильм ва битта сериалда рол ижро этди.

    Ронда Роузи “Чарли фаришталари” фильмида ўйнаган

    UFC чемпиони 2013 йилда промоушенда дебют қилади ва орадан бир йил ўтиб Силвестр Сталлоненинг “Чегарасизлар 3” фильмида ўйнайди. Кейинчалик “Форсаж 7” да ҳам Роузи кўриниш беради. 2019 йилда эса янгиланган “Чарли фаришталари” фильмида жанг санъати устаси ролини ўйнади. 

    Ронда, шунингдек, “Антураж”, “22 миля” фильмларида ҳам рол ижро этган. 

    Сўнгги вақтларда Ронда киноларда кўриниш бермаяпти. У ҳозирда турмуш ўртоғи билан биргаликда фермада яшамоқда. У ҳозир бахтлилигини, ҳайвонларни яхши кўришини ва Голливудни соғинмаётганини билдирган.

    28.03.2024, 17:50   Изоҳ (0)   9381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конор Макгрегор 2024 йилнинг охирига қадар нечта жанг ўтказишини маълум қилди 

    12.03.2024, 17:15

    Конор Макгрегор UFC билан шартномасида нечта жанг қолганини айтди

    18.03.2024, 12:06

    UFC президенти жанг вақтида рақибининг қўлини тишлаган спортчи билан шартномани бекор қилди 

    24.03.2024, 13:10

    Франциянинг Олимпиада учун xаражати 2 миллиард еврога ошиши мумкин

    27.03.2024, 16:53

    Николай Валуев Париж Олимпиадасида россиялик спортчилар камситилиши мумкинлигини айтиб ўтди

    27.03.2024, 14:56

    Криштиану Роналду янги Ferrari машинасида кўриниш берди. Унинг қиймати 2 миллион доллардан ошади

    27.03.2024, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муаммоли кредитлар, шаффоф бўлмаган амалиётлар ва давлат назоратининг юқорилиги: Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлиги таҳлили

    Ўзбекистон | 25 июн, 13:10

    Бир қарашда зарарсиз кўринса-да, аммо соғлиқ учун  хавфли бўлган кундалик буюмлар

    Маслаҳатлар | 25 июн, 13:03

    Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди (фото)

    Ўзбекистон | 25 июн, 12:54

    Нима учун ёзда бош кўп оғрийди?

    Маслаҳатлар | 25 июн, 12:54

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 25 июн, 12:10

    “Лион” қуйи дивизионга тушириб юборилди

    Спорт | 25 июн, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.