Хитойнинг Лоуди шаҳридаги хусусий мактаблардан бирида смартфонлардан фойдаланишни қатъий тақиқлаш орқали мактаб ўқувчиларини тарбиялашда ноодатий усуллардан фойдаланди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Ушбу таълим муассасасида телефон қатъиян тақиқланган ва бу қоидани бузганлик учун кескин чоралар кўришга қарор қилинган.
Мазкур мактаб биносида барча ўқувчилар саф тортган вақтда, ҳарбий кийимда бўлган таълим муассасаси ходими уларнинг кўз ўнгида болаларнинг смартфонларини намойишкорона синдириб ташлаган. Шундан сўнг, у мактаб қоидаларини бузганлик учун қаттиқ жазо тимсолига айланган гаджетларни сувга улоқтирган.
Мактаб ходимининг қилмиши Хитой жамиятида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Интизомни сақлаш ва ўқувчиларга тўғри хулқ-атворни ўргатиш зарур деб ҳисоблаган ҳарбийлар ушбу таълим усулларини қўллаб-қувватлаган.
Бироқ, кўпчилик бундай хатти-ҳаракатларни қоралаб, таълимга бундай ёндашувнинг қатъийлиги ва нодемократиклигидан хавотир билдирган.
Низолар натижасида бундай чораларнинг қонунийлиги масаласи очиқлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)