Испанияда Олий суд қарори билан жорий этилиши режалаштирилган Telegram мессенжерини вақтинчалик блокировка қилиш тўхтатилди. Бу ҳақда Мадрид суди 25 март куни маълум қилди, дея DW хабар берди.
Тегишли қарорни судья Сантьяго Педрас қабул қилган. Педрас Telegram’да Бош разведка комиссари ҳисоботини кутиш ниятида. Мессенжерни блоклаш қарори 22 март куни Испаниянинг Mediaset, Atresmedia va Movistar Plus media компанияларининг илова фойдаланувчиларга муаллифлик ҳуқуқи рухсатисиз аудиовизуал контентни юклаб олиш имконини бериши ҳақидаги шикоятлари сабабли қабул қилинган эди.
CNМC рақобат органи маълумотларига кўра, Telegram Испанияда тўртинчи энг машҳур хабар алмашиш хизматидир. CNМC томонидан сўралган испанларнинг деярли 19 фоизи ундан фойдаланади.
Изоҳ (0)