• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди

    Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди. “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” партияси раиси Сергей Миронов тегишли таклифни илгари сурди.

    Фото: AP Photo

    Мироновнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимининг жорий этилиши нафақат миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга, балки “Россия ва жанубий қўшнилари ўртасидаги чинакам манфаатли ҳамкорликка” ҳам хизмат қилади.

    Фракция миграция жараёнлари устидан назоратни кучайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилмоқда, бироқ биз Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишдан бошлашимиз керак. Бусиз чегарада тартиб бўлмайди, ҳозирда бу миграцияни тартибга солиш ва террористик ҳужумларга қарши туриш учун жуда муҳимдир! — таъкидлади Сергей Миронов.

    Шунингдек, у визасиз режимнинг бекор қилинишини ҳеч қандай ҳолатда қўшниларга нисбатан нодўстона ишора сифатида қарамаслик кераклигини айтиб, бу уларнинг тушунишига боғлиқлигини таъкидлади.

    Россия кескин ҳарбий қарама-қаршиликка тортилганини ҳамма кўриб турибди. Душманларимиз чегараларнинг очиқлигидан фойдаланиб, қўшни давлатлардан мамлакатимизга қарши қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлашда трамплин сифатида фойдаланмоқда. 

    Албатта, бу ҳудудида террорчилар ва турли экстремистик унсурлар тўпланиб қолган қўшниларимизга ҳам таҳдид солмоқда. Шу боис визасиз режимнинг бекор қилиниши бутун Евросиё маконида хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қадамдир, — дея хулоса қилди Миронов.

    Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 137 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, улар айбига иқрор бўлган.

    Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ўзгарган. Жумладан, аэропортда қирғизистонликлар ушлаб турилгани, ҳайдовчиларнинг миллати суриштирилаётгани ва иш берувчилардан мигрантлар ҳақида маълумот тақдим этиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Ўз навбатида, Россияга кириш ва чиқишни текшириш жараёни кучайган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирилиги зарурат бўлмаса, Россияга ташриф буюрмасликни тавсия қилган.

    26.03.2024, 13:54   Изоҳ (0)   5421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия соҳаси бўйича ишламайдиган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

    11.03.2024, 13:50

    Россияга мигрантларнинг киришини чеклаш таклиф қилинди 

    24.03.2024, 18:21

    Россияда мигрантларга нисбатан янги дискриминация ҳолатлари кузатилмоқда — ОАВ (фото)

    24.03.2024, 23:02

    АҚШда  автомобиль кўприги қулаб тушди (видео)

    26.03.2024, 13:49

    Европа комиссияси Google, Apple ва Меtа компаниялари фаолиятини текширмоқда 

    26.03.2024, 13:33

    Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди — Bild

    26.03.2024, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.