Балтиморда (Мериленд, АҚШ) юк кемаси кўприк таянчига урилиши натижасида узунлиги 2,57 км бўлган Френсис Скотт Кей автомагистрал кўприги сувга қулаб тушди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Euronews хабар берди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, кўприк таянчига бориб урилган Сингапур байроғи остидаги “Дали” кемаси ёниб, чўкиб кетган. Иншоотнинг қулаши натижасида бир неча автомобиль дарёга қулаган.
Тhе Hill нашрига кўра, камида етти киши сувга тушиб кетган, бироқ гувоҳларнинг таъкидлашича, сувга қулаган машиналар сони тахминан ўнтани ташкил қилади. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Кўприк 1977 йилда қурилган ва АҚШ миллий мадҳияси The Star-Spangled Banner муаллифи Френсис Скотт Кей шарафига номланган эди.
Изоҳ (0)