Тошкент вилоятида “Маҳалла еттилиги” таркибига кирувчи раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб-кетиши бўйича давомат (табел) юритилади. Бу ҳақдаги тегишли қарор вилоят ҳокими томонидан имзоланган.
Маълум қилинишича, “Маҳалла еттилиги” аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ишга келган кунини ҳисоблаб, ҳақ тўланади.
Шунингдек, “Еттилик” фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида “Маҳалла еттилиги” тўғрисидаги намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Изоҳ (0)