Самарқанд ва Фарғонадан Истанбулга учган самолётлар Анқарага қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда Бош консулхона ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 25 март куни Самарқанд—Истанбул ва Фарғона—Истанбул йўналишларида парвоз қилган самолётлар ноқулай об-ҳаво шартлари сабаб Анқаранинг Esеnbоğа аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Ҳозирда Ўзбекистом ҳаво йўлларининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан йўловчиларни Истанбулга келтириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)