Тошкент вилоятида фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 52 ёшли Т.Ш. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 6,2 млн сўм пули номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 48 ёшли А.Х. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, А.Х. билан Instagram орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6,2 млн пулни ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)