Давоми: Самарқандда вояга етмаган бола Damas’да кишанлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида вояга етмаган бола Damas’да оёғи занжир орқали кишанлангани аниқланди.

Бу ҳақдаги хабар Самарқанд вилоят ИИБ 102 операторига 16 март куни келиб тушган ва ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштирган. ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаевнинг “Дарё”га маълум қилишича, у 2011 йилда туғилган бола бўлган.
Ҳозирда болага нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болани “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштириб, психолог ёрдамида зарурий кўмаклар бериш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)