Афғонистон жанубида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳат олди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Associated Press хабар берди.
Ҳелманд департаменти ҳодиса 17 март куни куни эрталаб Ҳелманд вилоятининг Герашк туманида жанубий Қандаҳор ва ғарбий Ҳирот вилоятлари ўртасидаги асосий трассада содир бўлганини маълум қилган.
Мототцикл йўловчи автобусига бориб урилган, кейин автобус йўлнинг қарама-қарши томонидаги ёнилғи ташувчи цистернага бориб урилган, — деди Ҳелманддаги йўл ҳаракати бошқармаси ходими Қадратуллоҳ.
Унинг қўшимча қилишича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 38 нафар ярадордан 11 нафари оғир жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган.
Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисалари, асосан, ёмон йўл шароити ва ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги туфайли тез-тез учраб туради.
Изоҳ (0)